Севинч Исмоилова ва Алишер Байниязовдан янги дуэт: “Миллион” мухлислар эътиборида (видео)

Хонандалар Севинч Исмоилова ва Алишер Байниязов мухлисларига янги дуэтини тақдим этди. “Миллион” деб номланган қўшиқ бугун, 30 октябрь куни YouTube платформасида премьера қилинди.
Янги тарона эълон қилинганидан кўп ўтмай тингловчилар эътиборини тортди. Айниқса, икки хонанданинг ижодий ҳамкорлиги мухлислар орасида қизиқиш уйғотди. Қўшиқ остидаги изоҳларда илиқ фикрлар ва санъаткорларга билдирилган тилакларни кўриш мумкин.
Премьерадан атиги икки соат ўтиб, видеоклип 40 мингга яқин марта томоша қилинди. Мухлислар янги дуэтга баҳо бериб, хонандаларга ижодий муваффақиятлар тиламоқда.
Сиз “Миллион” дуэтини тинглаб кўрдингизми? Қўшиқни 10 баллик тизимда баҳоласангиз, унга неча балл берган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…