"Гарри Поттер" фильмидаги машҳур образ қаҳрамони Хитойда Янги йил рамзига айланди

Хитойда Ой календари бўйича нишонланадиган Янги йил арафасида Гарри Поттер фильмидаги машҳур образ — Drako Malfoy кутилмаганда байрам рамзига айланди. Актёр Том Фелтон ижро этган бу қаҳрамоннинг сурати туширилган безаклар ва табрикномалар ижтимоий тармоқлар ҳамда онлайн савдо сайтларида оммалашмоқда.
Бунга сабаб — Drako Malfoy исмининг хитой тилидаги таржимаси бўлиб, у “Ма-эр-фу” деб талаффуз қилинади. Ушбу ифода эса хитой тилида “от” ва “омад” сўзларига яқин эшитилади. Бу ҳолат 2026 йил — От йили учун айни муддао тимсол сифатида қабул қилинмоқда.

Хитойда одатга кўра, Янги йил байрами олдидан уй эшикларига фаровонлик, бахт ва омад тиловчи ёзувлар илиб қўйилади. Бу йил эса кўплаб хонадонлар Drako Malfoy образидаги суратлар билан безатилмоқда.
Йирик электрон савдо майдонларидан бири — Таобао платформасида Малфой образидаги стикерлар, магнитлар ва декорлар фаол сотилмоқда. Тренд эса актёр Том Фелтоннинг ҳам эътиборидан четда қолмади. У Instagram саҳифасида “Drako Malfoy Хитой Янги йилининг рамзига айлангани” ҳақида story жойлаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!