"Арзимайсан" — Муниса Ризаевадан кескин хит премьера!

Машҳур хонанда Муниса Ризаева 5 февраль куни янги таронаси — “Арзимайсан” премьерасини тақдим этди. Узоқ вақт давомида бундай мавзулардан четда бўлиб келган санъаткор бу гал юрак оғриғи, қадрсизлик ва бефарқлик ҳақида куйлашга қарор қилди. Янги қўшиқ илк дақиқаларданоқ кўплаб мухлислар қалбига етиб борди.
Муниса ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида тарона ҳақида фикр билдираркан, атрофимиздаги айрим одамлар, уларнинг муносабати ва меҳримизни қадрламаслиги ҳақида тўхталди: “Кўп ҳолларда кераксиз инсонлар ва нарсаларга ҳаддан ташқари эътибор қаратамиз. Аммо чуқурроқ ўйлаб қарасак, улар ҳатто бир дақиқалик вақтимизга ҳам арзимайди,” — дейди у. “Арзимайсан” таронаси айнан шундай қадрсиз меҳр ва эътиборга жавоб сифатида яратилган.
Қўшиқ хонанданинг шахсий ички кечинмаларидан илҳомланган бўлиб, ижтимоий тармоқларда у ҳақида “Бу шунчаки қўшиқ эмас, юракдан чиққан дард” деган фикрлар билдирилди. Премьера YouTube ва барча мусиқа платформаларида жойлаштирилди ва қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!