date

Бритни Спирс мусиқий меросини 200 миллион долларга сотди

Бритни Спирс мусиқий меросини 200 миллион долларга сотди

Америкалик машҳур поп қўшиқчи Бритни Спирс ўзининг энг машҳур хитлари, жумладан “Baby One More Time”, “Toxic” ва бошқа қўшиқлари кирувчи мусиқий каталогига бўлган ҳуқуқларни сотди. NBC хабарига кўра, ушбу келишув Primary Wave компанияси билан 2025 йил 30 декабрда имзоланган ва унинг қиймати тахминан 200 миллион долларни ташкил этган.

“Primary Wave” мусиқий индустрияда машҳур санъаткорларнинг меросига эгалик қилувчи етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. У илгари Bob Marli, Prins, Uitni Xyuston, Stivi Niks, Aerosmith ва The Doors каби санъаткорларнинг каталогларини ҳам сотиб олган.

Сўнгги йилларда машҳур мусиқачилар ўз мусиқий каталогларини йирик суммаларга сотишни бошлаган. Sting, Bob Dilan, Pink Floyd ва Queen гуруҳлари шундай келишувлар орқали йирик молиявий фойда кўришган. Айниқса, “Queen” гуруҳининг каталоги Sony'га 1,27 миллиард доллар эвазига сотилган эди.

Бритни Спирснинг бу қарори унинг келажакдаги санъаткорлик фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум, аммо бу шубҳасиз унинг молиявий мустақиллигини мустаҳкамловчи муҳим қадам бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Бритни Спирс мусиқий меросини 200 миллион долларга сотди