7 457
“Евровидение-2015" танлови ғолибини аниқлаш жараёнида Литва Россия вакилига ноль балл қўйди
Венада 23 майдан 24 майга ўтар кечаси 60-чи “Евровидение-2015” халқаро мусиқий танлови ўз ниҳоясига етди, деб ёзади Kun.uz.
1-ўринни Швеция вакили, 28 ёшли қўшиқчи Монс Зелмерлёв қўлга киритди. У “Heroes” қўшиғини куйлаб, овоз бериш жараёнида 365 балл тўплади.
2-ўрин Россия вакили Полина Гагаринага насиб этди. Россиялик қўшиқчи “A Million Voices” қўшиғини куйлаб, 303 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Охирги бўлиб иштирок этган Италиянинг Il Vilo триоси – Пьеро Бароне, Иньяцио Боскетто ва Жанлуки Жинобле “Grande Amore” қўшиғи билан 292 балл тўплаб, муносиб равишда 3-ўринни эгаллади.
Ғолибни аниқлаш жараёнида жамоалар ўз рақибларини баҳолашди.
Қайд этиш жоизки, бу жараёнда жамоалар сиёсий муносабатлар асосида ҳаракат қилишгандек тасаввур ҳосил бўлди.
Грузия ва Кипр Россия вакилига 5 балл берди, Исландия эса Полина Гагаринанинг чиқишини ундан ҳам кам - 3 балл билан баҳолади. Россия вакиласининг асосий рақибининг жамоаси бўлган швецияликлар эса 6 баллни етарли деб билишди.
Ўз навбатида Россия вакилига Беларусь, Арманистон, Озарбойжон ва Германия 12, Испания, Бельгия, Дания, Сербия, Латвия, Молдавия, Руминия ва Италия 10 баллдан, Албания, Чехия, Греция ва Австрия 8, Мальта ва Черногория эса 7 баллдан баҳолашди.
Қайд этиш жоизки, Македония ҳеч қайси жамоага учдан юқори балл қўймади.
Австралия эса Россия вакилига 10, Швецияга эса 12 балл қўйган. Германия эса аксинча, Швеция учун 10, Россия учун эса 12 балл берган. Ирландия Россияни 8, Швецияни эса 10 балл билан баҳолаган.
Франция шведлар учун 8, руслар учун 10 балл берган. Швейцария Россияга 7, Швецияга 12 балл қўйган. Финляндия Гагаринани 8 балл, Монс Зелмерлёвни эса 12 баллга лойиқ кўрган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди