date

Ҳилола Ғайратова ва Гетунда “Кўзларингга” номли янги дуэтини тақдим этди

Ҳилола Ғайратова ва Гетунда “Кўзларингга” номли янги дуэтини тақдим этди

Хонанда Ҳилола Ғайратова ва репер Гетунда “Кўзларингга” номли янги дуэтини тақдим этди. Премьера ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, қўшиқ тингловчилар орасида муҳокамага тушди.

Ҳилола сўнгги пайтларда дуэт лойиҳаларини кўпайтираётгани ҳақида Instagram саҳифаларида ҳам тез-тез эслатиб келади. Аввалроқ у Сан Жай билан “Сени ўйласам” дуэтини чиқариб, орадан кўп ўтмай мухлисларга яна янги иш тақдим қилди.

Ҳилола кўпчиликка The Cover Up лойиҳасидаги чиқишлари орқали ҳам танилган: майин, ёқимли ижродаги коверлари қисқа вақт ичида аудиторияни йиғиб олганди.

“Кўзларингга” трекида Ҳилоланинг партияси нисбатан қисқароқ бўлса-да, қўшиқ матни ва оҳанги бир-бирини “ушлаб” туради, ритм ва кайфиятда эса ХХХТентаcион услубидан илҳом сезилиши айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳилола Ғайратова ва Гетунда “Кўзларингга” номли янги дуэтини тақдим этди