“Онамни кўргани бораман”: Хилола Хамидова янги клипини тақдим этди (видео)

Хонанда Хилола Хамидова “Онамни кўргани бораман” номли янги таронаси учун суратга олинган видеоклипни мухлисларига тақдим этди. Санъаткор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида клипни YouTube платформасида томоша қилиш ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш мумкинлигини маълум қилди.
Янги ижод намунаси мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Томошабинлар клипнинг чиройли суратга олингани, қўшиқ эса қалбларга таъсир қилиши ҳақида фикрлар қолдиришмоқда.
Видеоклипда ижтимоий тармоқларда “Асалим” деган ибораси билан танилган Малика хола ҳам роль ижро этган. Унинг клипдаги иштироки ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолмади. Кўпчилик Малика холанинг образни маҳорат билан гавдалантирганини таъкидлаб, унинг ижросига ижобий баҳо бермоқда.































Изоҳлар 0
…