date

Шоҳруҳхон ўзгача йўналишдаги “Ўйин” номли янги клипини тақдим этди

Шоҳруҳхон ўзгача йўналишдаги “Ўйин” номли янги клипини тақдим этди

Хонанда Шоҳруҳхоннинг “Ўйин” номли янги клипи YouTube платформасида эълон қилинди. Қўшиққа ишланган видеоролик қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортди.

Клип ўзига хос ва янгича услубда суратга олингани билан ажралиб туради. Унда қашшоқлик ва бойлик манзаралари ўзаро уйғунлаштирилиб, ўзига хос ғоя илгари сурилган.

Видеода ижтимоий тафовут мавзуси бадиий ечим орқали ифодалангани кўпчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Мухлислар ижтимоий тармоқларда клипни фаол муҳокама қилмоқда.

Шоҳруҳхон клип премьераси ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. У “Клип тайёр, кўрилар” деган изоҳ билан мухлисларини янги ижодий ишни томоша қилишга чорлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шоҳруҳхон ўзгача йўналишдаги “Ўйин” номли янги клипини тақдим этди