Мухлислар узоқ кутган Шоҳруҳҳоннинг “Лола” номли қўшиғи ва клипи тақдим этилди!

Шоҳруҳхоннинг "Лола" номли янги қўшиғи ва унга ишланган клип Youtube платформасида тақдим этилди. Хонанда бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали маълум қилди.
Қўшиқ премьерасигача бўлган даврда қисқа лавҳалар мухлисларда қизиқиш уйғотган эди. Энди таронанинг тўлиқ талқини ва клипини томоша қилиш мумкин.
Шоҳруҳхоннинг ижтимоий тармоқдаги эълонидан сўнг мухлислар изоҳларда янги ижодий ишга муносабат билдирмоқда. Кўпчилик хонандага омад тилаб, клип ҳақидаги фикрларини қолдирган.
"Лола" қўшиғига ишланган клип айни пайтда Youtube платформасида очиқ ҳолда жойлаштирилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…