Юлдуз Усмонова ёнида юриб “звезда” бўлиб қолганларни кескин танқид қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқларда жойлаган видеомурожаатида ижод ва санъат оламидаги айрим ҳолатларга муносабат билдирди. Хонанда ўз чиқишида унинг атрофида юрган айрим шахслар қисқа вақт ичида “юлдуз”га айланиб қолганини таъкидлади.
Унинг айтишича, ҳақиқий санъаткор доимо камтар бўлиши ва оёғи ердан узилмаслиги керак. “Оллоҳга шукр, мен ҳали ҳам ўз меҳнатим,билмим билан ҳаракат қилиб келяпман”, дея қайд этди у.
Юлдуз Усмонова айрим ижодкорлар қисқа фурсатда ўзларини шоир ёки санъат намоёндаси сифатида кўрсатаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, 40 йиллик ижоди давомида қўшиқларининг асосий қисми матни ва куйини ўзи яратган.
Хонанда катта шоирлар — Маҳмуд Тоир, Муҳаммад Юсуф ва Оҳунжон Ҳакимов ижодига мурожаат қилиб келганини айтди. Шунингдек, у китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
Видеомурожаатда санъаткор айрим замонавий ижодкорларнинг сунъий интеллект воситаларидан фойдаланаётганини ҳам тилга олди. Унинг фикрича, ҳақиқий ижод қалб ва билим билан яратилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!