Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади

  • 22 март 2017, 11:51
  • 4 026
  • Маданият
  • Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати прокуратураси маданий мерос объектига шикаст етказишда гумон қилинаётган канадалик хонанда Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

    Гап 2013 йилда юз берган ҳодиса ҳақида кетмоқда. Ўшанда Рио-де-Жанейрода бўлган Бибер бразилиялик машҳур меъмор Оскар Нимейер ва унинг ҳамкасби Роберт Бурле Макс лойиҳалари асосида яратилган «Национал» меҳмонхонаси деворида ёзувлар қолдирганди.

    Улардан бирида «Шахсий ҳудудни ҳурмат қилинг» деб битилган. Расмийлар бу ҳолат юзасидан текширув бошлаган, бироқ кейинчалик хонанда бошқа давлатда яшаши сабабли иш ёпилганди.

    Терговни тиклаш ҳақидаги қарор Бибер яқин орада Бразилияга ташриф буюриши билан боғлиқ. 29 март куни у Рио-де-Жанейрода, 1—2 апрель кунлари эса Сан-Паулуда концерт бериши режалаштирилган.

    Қўшиқчи ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловлар билан 3 ой қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки жаримага тортилиши мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади