"Netflix"да янги фантастик жангари фильм намойиш этилди

1 дақиқа ўқиш2.4K
"Netflix"да янги фантастик жангари фильм намойиш этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Netflix платформасида Алан Ричсон бош ролни ижро этган “Ҳарбий машина” фантастик жангари филми намойиш этилди.
  • ИМДб рейтингида 6.8 балл олган филмда АҚШ армиясидаги икки ака-ука ва космосдан келган сирли роботлашган мавжудот ўртасидаги тўқнашув тасвирланади.
  • Бўлинмаси ўққа тутилгач, фақат 81 тахаллусли бош қаҳрамон тирик қолади ва акасига берган вадасини бажариш учун элита рейнжерлар мактабига боради.

Нетфлих платформаси баҳор фаслининг илк ойида киномухлислар учун ажойиб янгилик билан чиқди. Алан Ричсон бош ролни ижро этган Ҳарбий машина номли фантастик жангари фильм ўзининг қизиқарли сюжети ва юқори сифати билан эътиборни тортмоқда. ИМДб рейтингида 6.8 балл тўплаган ушбу картина ҳарбий ҳаракатлар, илмий фантастика ҳамда номаълум технологик таҳдид уйғунлигини ўзида мужассам этган. Бу ҳақда ixbt.com хабар беради.

Фильм воқеалари АҚШ армиясида хизмат қилувчи икки ака-ука атрофида кечади. Топшириқ вақтида бўлинма ўққа тутилгач, фақат 81 тахаллусли бош қаҳрамон тирик қолади. У марҳум акасига берган ваъдасини бажариш учун элита рейнжерлар мактабига йўл олади. Бироқ машғулотларнинг сўнгги босқичида аскарлар кутилмаганда космосдан келган сирли роботлашган мавжудот билан тўқнаш келишади.

"Netflix"да янги фантастик жангари фильм намойиш этилди

Дастлаб аскарлар бу ҳолатни оддий ўқув машғулоти деб ўйлашади, чунки уларнинг қуролларида ўқлар бўш эди. Бироқ таҳдид реал эканлигини англагач, улар душманни тўхтатиш учун бирлашишга мажбур бўлишади. Фильмнинг энг кучли жиҳатларидан бири бу табиий ландшафтларда тасвирга олинган реалистик саҳналардир. Тоғли ҳудудлар, қоялар ва қалин ўрмонлар томошабинга воқеалар ичида яшаётгандек туйғу беради.

Картина ортиқча чўзилишлар ва кераксиз саҳналардан холи бўлиб, воқеалар жуда тез ривожланади. Тахминан йигирма нафар профессионал аскарнинг ҳаракати ва уларнинг ўзаро ҳамкорлиги фильмга ишончлилик бағишлайди. Агар сиз дам олиш кунлари ҳарбий мавзу ва фантастикани уйғунлаштирган сифатли кино излаётган бўлсангиз, Ҳарбий машина айни муддао бўлади.

"Netflix"да янги фантастик жангари фильм намойиш этилди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?