Достон Эргашевга укаси янги автомобиль совға қилди

Хонанда Достон Эргашев ижтимоий тармоқларда қувончли янгилик билан бўлишди. Санъаткорнинг маълум қилишича, укаси Жамшид унга автомобиль совға қилган.
Хонанда янги машинаси билан тушган видеони саҳифасида жойлаб, мухлисларига ушбу янгиликни етказди. У видеода янги автомобилида эканини айтиб, бундай совға учун укасига миннатдорлигини билдирди.
Достон Эргашевнинг сўзларига кўра, укаси унинг администратори ҳам ҳисобланади. Санъаткор укасининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши уни жуда хурсанд қилганини таъкидлади.
“Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Мана, янги машинадаман. Администраторим, яъни ўзимнинг укам Жамшид менга машина совға қилди. Табрикласангиз бўлади. Жуда ҳам хурсандман. Бахтимга соғ бўлсин, сени хафа қилган бўлсам узр сўрайман, оқибатимизга кўз тегмасин”, — деди хонанда.
Хонанданинг ушбу видеоси мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, кўплаб табрик ва яхши тилакларга сабаб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!