date

Юлдуз Усмонова ҳақида “Примадонна” номли янги ҳужжатли фильм тайёрланмоқда!

Юлдуз Усмонова ҳақида “Примадонна” номли янги ҳужжатли фильм тайёрланмоқда!

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳақида “Примадонна” номли ҳужжатли фильм суратга олинаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Хонанда ушбу лойиҳа ҳақида қисқа изоҳ қолдириб, “Бу ҳали бошланиши — ъПримадоннаъ. Тез кунда...” деб ёзган. Ушбу ёзувдан фильм устидаги ишлар давом этаётгани, бироқ унинг аниқ қачон намойиш этилиши ҳозирча номаълум эканини англаш мумкин.

Маълум бўлишича, ҳужжатли фильм хонанданинг ижодий фаолияти ва санъатдаги йўли ҳақида ҳикоя қилиши кутилмоқда. Юлдуз Усмонова кўп йиллардан буён ўзбек эстрадасининг энг таниқли вакилларидан бири ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда эса санъаткор мухлислари ушбу янгиликни илиқ кутиб олди. Кўплаб фойдаланувчилар фильмни интизорлик билан кутаётганини билдириб, Юлдуз Усмоновани қўллаб-қувватловчи фикрлар қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова ҳақида “Примадонна” номли янги ҳужжатли фильм тайёрланмоқда!