Вейсел Дулгер Шаҳло Салаеванинг қалбини қандай забт этди?

Шаҳло Салаева Вейсел Дулгерда эркак кишига хос деярли барча ижобий хислатлар мужассам эканини айтди. Хонанда унинг аёлларни, жумладан онасини ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади. Шаҳло Салаеванинг онаси Вейсел Дулгерни қизидан ҳам кўпроқ яхши кўради ва баъзида унинг тарафини олади.
Машҳур хонанда Шаҳло Салаева яқинда берган интервьюларидан бирида ўзининг шахсий ҳаёти ва севган инсони – Вейсел Дулгер ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. Санъаткор унинг қандай фазилатлари қалбини забт этгани ҳақида ҳам гапириб берди.
Хонанданинг сўзларига кўра, Вейсел Дулгерда эркак кишига хос бўлиши керак бўлган деярли барча ижобий хислатлар мужассам.
“Битта эркакда нима керак бўладиган қандай хислатлар бўлса, ҳаммаси бор деб ўйлайман. Жуда ҳам яхши инсон, аёлларни ҳурмат қилади. Онамни ҳам жуда ҳурмат қилади”, – дейди Шаҳло Салаева.
Санъаткорнинг айтишича, унинг онаси ҳам Вейсел Дулгерга алоҳида ҳурмат билан қарайди ва уни жуда яхши кўради. Ҳатто баъзи вазиятларда онаси қизидан кўра кўпроқ унинг тарафини олишига ҳам тўғри келади.
“Онам мендан ҳам кўпроқ у кишини яхши кўради. Ҳатто ъуни асабийлаштирма, уни азобламаъ, деб мени койиб қўядилар. Баъзида онам менинг эмас, кўпроқ ўша инсоннинг ёнини олади”, – дея кулиб эслайди хонанда.
Шаҳло Салаеванинг бу самимий эътирофлари мухлислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик санъаткорнинг шахсий ҳаёти ва бахти ҳақида илиқ фикрлар билдириб, унга омад тиламоқда.































Изоҳлар 0
…