date

Райҳон “Дил поралар” номли видеоклип премьерасини намойиш қилди

Райҳон “Дил поралар” номли видеоклип премьерасини намойиш қилди

Ўзбек эстрадаси юлдузи Райҳон мухлисларига “Дил поралар” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипни тақдим этди.

Қўшиқ муаллифи Алем Чориев бўлиб, у нафақат мусиқасини, балки матнини ҳам яратган. Аранжировка устида эса Жамшид Гафаров меҳнат қилган. Клипнинг режиссёри сифатида Ёдгор Носиров иш олиб борган.

Видеоклипда хонанданинг ўзи билан бирга унинг турмуш ўртоғи Фарход Алимов ҳам иштирок этди. “Дил поралар” клипида муҳаббат, изтироб ва ички кечинмалар санъаткорларнинг бадиий образлари орқали жонли ифодаланган.

Райҳон янги қўшиғи билан мухлисларига нафақат мусиқий завқ, балки чуқур ҳиссиётларни ҳам тақдим этишга интилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Райҳон “Дил поралар” номли видеоклип премьерасини намойиш қилди