date

Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортиш бўйича енгиллик сўради

Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортиш бўйича енгиллик сўради

2026 йилдан бошлаб, концерт ва томошалар хизматлари “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида рўйхатдан ўтказилиши таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа билан боғлиқ айрим енгилликлар киритиш бўйича турли таклифлар билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда санъаткорлар ва бошловчиларнинг хизматларини “Солиқ” иловаси орқали мажбурий рўйхатдан ўтказиш қарори юзасидан муҳокамалар кенг тарқалди. Ушбу масала бўйича Маданият вазирлиги расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекконсерт билан бирга кўриб чиқилган. Вазирлик айрим бандлар бўйича расмий эътироз ва таклифлар киритган бўлса-да, ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Айни вақтда, санъаткорлар аллақачон ижтимоий солиқ ва йиллик даромад солиғини тўлаб келаётгани таъкидланган. Вазирлик янги лойиҳа доирасида солиқ миқдорларини тоифалар бўйича адолатли равишда белгилаш, жараёнларни соддалаштириш ва соҳа вакиллари учун мақбул шароитларни яратишга қаратилган фикрларни қўллаб-қувватламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортиш бўйича енгиллик сўради