date

Маданият соҳасида аҳвол йиғлайдиган даражада эди — Назарбеков очиқ гапирди

Маданият соҳасида аҳвол йиғлайдиган даражада эди — Назарбеков очиқ гапирди

Бугун, 29 май куни Маданият вазирлиги биносида Президент фармони билан тақдирланган бир гуруҳ санъаткорларга давлат мукофотлари топширилди.

Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этиб, ижодкорларни мукофотлар билан қутлади ҳамда соҳага қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.

“Бу соҳа мақсадли равишда майиб қилинганга ўхшайди. Йиллар давомида қават-қават бўлиб йиғилган муаммолар бугун аста-секин барҳам топяпти. Анча йиллардан бери ишлаб келаётган инсонлар: 'Менга ҳеч ким эътибор бермайди, шу ойлигимни олсам бўлди, пенсияга чиқсам бўлди', дея бутун тизим тушкунликка тушиб қолган эди.

Шунинг учун бугунги эътибор ва эътирофлар — ана ўша йўқотилган обрўни тиклаш, бой берилган мавқени жамиятга қайтариш ва ҳақиқий ижодкорларни яна майдонга олиб чиқишдир. Бир сўз билан айтганда, муҳтарам юртбошимизнинг ўзлари: 'Тез ҳаракат қилинглар, ҳайит байрами-ку, хурсанд бўлишсин бу соҳа вакиллари, Мустақиллик байрамида яна эътироф қиламиз', деганлари бугунги муаммоларни тўғри таҳлил қилган ҳолда, истеъдодли санъаткорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор деб ҳисоблайман”, — деди Назарбеков ўз интервюсида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Маданият соҳасида аҳвол йиғлайдиган даражада эди — Назарбеков очиқ гапирди