Бобур Мансуров мукофот ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди

1 дақиқа ўқиш3.7K
Бобур Мансуров мукофот ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди

Актёр ва блогер Бобур Мансуров “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу мукофот ижтимоий тармоқларда турли фикр ва баҳсларга сабаб бўлди. Мансуров бу ҳолатга муносабат билдириб, мукофот ноҳақ берилгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ҳар кимга бирдек ёқиш мумкин эмас ва ижод ҳам барча томонидан бир хил қабул қилинмайди. Актёр 12 йилдан буён санъат соҳасида фаолият юритиб келаётганини айтди.

У сериаллар, спектакллар ва турли тадбирларда, ҳатто баъзан ҳақ тўланмасдан ҳам ишлаганини қайд этди.

Шу билан бирга, давлат тадбирлари ва ижтимоий роликларда иштирок этгани ҳам унинг меҳнати баҳоланганини кўрсатишини таъкидлади. Мансуровнинг фикрича, ижодкорларни доимий танқид қилиш эмас, балки қўллаб-қувватлаш муҳим.

Унинг таъкидлашича, агар ижод аҳли доимий равишда танқид остида қолса, соҳанинг ривожланиши секинлашиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?