date

Мехико шаҳрига BTS гуруҳини кўриш учун 50 мингдан ортиқ мухлис йиғилди

Мехико шаҳрига BTS гуруҳини кўриш учун 50 мингдан ортиқ мухлис йиғилди

Жанубий Кореянинг машҳур “BTS” гуруҳи аъзолари Мексика Миллий саройида мамлакат президенти Клаудия Шейнбаум билан учрашув ўтказди. Расмий қабул давомида гуруҳ аъзоларига “Фахрий меҳмон” мақоми топширилгани маълум қилинди.

Учрашувдан сўнг санъаткорлар сарой балконига чиқиб, уларни кутиб турган мухлисларга кўриниш берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда минглаб мухлислар гуруҳни олқишлаётгани акс этган.

Қайд этилишича, ташриф ҳақида расмий хабар атиги 5 соат олдин берилганига қарамай, Мехико шаҳри марказидаги “Сокало” майдонига 50 мингдан ортиқ мухлис йиғилган.

Бу ташриф “BTS”нинг “ARIRANG” номли жаҳон тури доирасида амалга оширилмоқда. Гуруҳ 7, 9 ва 10 май кунлари Мехикодаги “Estadio GNP Seguros” стадионида йирик концерт дастурларини тақдим этади.

Маълумотларга кўра, ушбу концертлар Мексика иқтисодиётига 100 миллион доллардан ортиқ даромад келтириши кутилмоқда.

Шунингдек, 136 мингта чипта бир неча дақиқа ичида сотилиб кетгани ҳам катта қизиқишдан дарак бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мехико шаҳрига BTS гуруҳини кўриш учун 50 мингдан ортиқ мухлис йиғилди