Жаҳонгир Отажонов тақиқлардан сўнг ўзига бўлган босимлар ҳақида очиқ фикр билдирди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов интервьюлардан бирида ижодий фаолияти давомида учраган қийинчиликлар ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, санъат йўлида турли босимли вазиятлар ҳам бўлган.Хонанда қўшиқ айтишни бошлаган дастлабки йилларда унга катта эътибор бўлмаганини айтган.
“Қўшиқ айтишни бошлаганимда ҳеч кимнинг мен билан иши бўлмаган”, — дея эслаган у.
Шу билан бирга, Жаҳонгир Отажонов айрим ҳолатларда ўзига нисбатан босимлар бўлганини ҳам яширмаган.У бу ҳолатларни “балки яхшиликка бўлгандир” дея баҳолаган.
Санъаткор тергов жараёнлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.Унинг сўзларига кўра, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳатто мухлиси эканини билдириб, ҳижолат бўлишганини айтган.
Жаҳонгир Отажонов мухлислари уни камчиликлари билан қабул қилишини ҳам таъкидлаган. Хонандага кўра, айнан мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши қийин даврларни енгиб ўтишда муҳим ўрин тутган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!