date

Жаҳонгир Хўжаев оилавий муаммодан янги бизнес яратди

Жаҳонгир Хўжаев оилавий муаммодан янги бизнес яратди

Жаҳонгир Хўжаев Амирхон Умаров билан суҳбат давомида ўзининг янги бизнес ғояси ва унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Унинг айтишича, оилавий ҳаёт ва турмушдаги кузатувлари ушбу лойиҳанинг асосига айланган. Хўжаев турмуш ўртоғи Асал уйда бола парвариши ва уй ишларини бажаришини, бу эса кўп аёллар учун одатий ҳол эканини таъкидлади. “Бир куни аёлим спортга боришни хоҳлаётганини айтди. Мен эса бу соғлиқ учун ҳам фойдали, чалғиш учун ҳам яхши деб қўллаб-қувватладим. Аммо муаммо шундаки, болага ким қарайди?” — дея ҳикоя қилди у.

Унинг сўзларига кўра, фарзанди ҳали кичкина бўлгани учун боғчага бериш имконияти бўлмаган, ойиси ҳамда қайнонаси ҳам банд бўлган. Шу вазият уни янги ғоя устида ўйлашга ундаган. “Мен ўйладим: аёлларнинг асосий муаммоси — бола ва ўз вақтини уйғунлаштира олмаслик. Шунинг учун шундай жой бўлсинки, оналар болаларини ишончли жойга топширсин, ўзлари эса бемалол спорт билан шуғуллансин, харид қилсин ва дам олсин”, — деди Жаҳонгир.

Унинг айтишича, ушбу ғоя дастлаб Instagram'да эълон қилинган ва тез орада катта қизиқиш уйғотган. Кўплаб аёллар лойиҳани қўллаб-қувватлаган. Хўжаевнинг таъкидлашича, бу форматдаги бизнес Ўзбекистонда ҳали йўқ, бироқ хорижда мавжуд. Янги лойиҳа “Bolajon Citymall” номи билан 3 минг квадрат метр майдонда барпо этилмоқда. Бу ерда болалар учун алоҳида хизматлар ва аёллар учун турли қулайликлар яратилади.

Санъаткор лойиҳани 1 июнда расман очишни режалаштирганини, ҳозир эса 4–5 кунлик синов режимида иш бошланишини маълум қилди.

Шунингдек, у Instagram саҳифасида ҳам “Bolajon Citymall — тез кунда” дея пост қолдириб, янги лойиҳа тез орада ишга тушишини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Хўжаев оилавий муаммодан янги бизнес яратди