Барча севиб эшитадиган "Исмигул" қўшиғи Ўктам Ҳакимов ҳаётини қанчалик ўзгартирган?

Барча севиб эшитадиган "Исмигул" қўшиғи Ўктам Ҳакимов ҳаётини қанчалик ўзгартирган?
Қисқача

Хонанда Ўктам Ҳакимов интервюларидан бирида машҳур "Исмигул" таронаси унинг ҳаётини қанчалик ўзгартиргани ҳақида самимий ва ҳазил аралаш хотиралари билан ўртоқлашди. Санъаткорнинг сўзларига кўра, қўшиқ оммалашган пайтларда Андижон томонга қилинган гастрол сафарларида одамлар ундан айнан шу таронани куйлашни сўрашган ва бунинг эвазига унга нон ҳамда қурт беришган. Шунингдек, хонанда "Исмигул" қўшиғи ортидан иккита участка олганини яширмаган.

Хонанда Ўктам Ҳакимов интервьюларидан бирида ўзининг машҳур “Исмигул” қўшиғи ҳақида самимий ва ҳазил аралаш хотиралари билан ўртоқлашди. Санъаткорнинг айтишича, ушбу тарона йиллар ўтса ҳам уни мухлисларга яқин қилиб келмоқда.

Суҳбат давомида бошловчи хонандага “Исмигул худди умр йўлдошингизга ўхшайди” дея ҳазил қилган. Ўктам Ҳакимов эса бунга кулиб жавоб қайтарган ва қўшиқ сабаб кўплаб қизиқарли воқеаларни бошидан ўтказганини айтиб ўтган.

Хонанданинг сўзларига кўра, қўшиқ оммалашган пайтларда Андижон томонга гастроль сафарларида одамлар ундан айнан “Исмигул”ни куйлашни сўрашган. “Автобусдан гитарани олиб тушардим, қўшиқ айтардим. Кимдир нон берарди, кимдир қурт берарди”, — дея эслаган санъаткор.

Бошловчининг “ҳалигача сизни боқиб келяпти” деган гапига эса Ўктам Ҳакимов ҳазиломуз тарзда “боқсинда” деб жавоб берган. Шунингдек, хонанда “Исмигул” қўшиғи ортидан иккита участка олганини ҳам яширмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар