Муниса Ризаеванинг аллақачон интернетни портлатган “Адолар этма” қўшиғи премьераси санаси эълон қилинди (видео)

Муниса Ризаеванинг аллақачон интернетни портлатган “Адолар этма” қўшиғи премьераси санаси эълон қилинди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева мухлислари кутаётган янги қўшиғи ва унга ишланган клип премьераси санасини маълум қилди. «Адолар Этма» деб номланган тарона 13 ноябрь куни тингловчилар эътиборига ҳавола этилади.

Санъаткор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги видеони жойлаб, унга «Адолар Этма» ва «13.11. Тез кунда...» дея изоҳ қолдирган. Шу тариқа хонанда янги ижод маҳсулотининг тақдимот санасини расман эълон қилган.

Қизиғи, қўшиқнинг тўлиқ версияси ҳали чиқмаган бўлса-да, унинг қисқа парчаси ижтимоий тармоқларда аллақачон оммалашиб улгурган. Фойдаланувчилар ушбу куй остида турли видеолар тайёрлаб, уни ўз саҳифаларида улашмоқда.

Муниса Ризаеванинг мухлислари ҳам янги таронага қизиқиш билдирмоқда. Изоҳларда кўпчилик қўшиқнинг тўлиқ версияси ва клип тезроқ чиқишини кутаётганини ёзган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар