date

Ойбек ва Нигоранинг қизалоғи Алияхон 2 ёшда

Ойбек ва Нигоранинг қизалоғи Алияхон 2 ёшда

Фото: Instagram

Хонандалар Ойбек ва Нигора қизалоғи Алияхоннинг 2 ёшга тўлганини Instagram саҳифалари орқали маълум қилди. Нигора ўз саҳифасида Алияхоннинг 1 ёшида ўтказилган фотосессия лавҳаларидан тайёрланган видеони жойлаб, ушбу қувончли янгиликни кузатувчилари билан бўлишди.

У пост остида қуйидаги самимий сўзларни ёзиб қолдирди:

“Бугун кенжатойимиз Алияхоннинг таваллуд куни. Бу қизни Аллоҳдан биз эмас, айнан сиз — дуогўй бувижонларимиз ва онажонларимиз сўраб бергансиз. Шунинг учун ҳам 'дуолардан сўраб олинган қизим' деб бекорга айтмайман.

Уч нафар фарзанддан кейин анчагина толиққан она сифатида яна фарзанд ҳақида ўйламаётган бир пайтимизда, бувижонларимиз, онажонларимиз 'ҳар бир нарсанинг жуфти яхши — икки ўғил бор, энди яна бир қиз ҳам керак' деб қўлларини дуога очиб, биз учун дуо қилишган.

Иншааллоҳ, қизалоғим камида бизга ўхшаган бахт эгаси бўлсин, шундай дуолар олиб юрадиган, гўзал хулқли, иймонли ва инсофли қиз бўлиб вояга етсин. Барчага табриклар учун раҳмат!”

Изоҳларда эса кузатувчилар қизалоқни самимий табриклаб, унга кўплаб эзгу тилаклар билдиришмоқда.

Маълумот учун, хонандаларнинг ҳозирги кунда 4 нафар фарзанди бор. Икки ўғил ва икки қиз, Алияхон эса 4-кенжа фарзанд ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ойбек ва Нигоранинг қизалоғи Алияхон 2 ёшда