АҚШ океан сувидан уран олиш технологиясини саноат миқёсида жорий этишга рухсат берди

АҚШ Энергетика вазирлиги (ДОE) Остин шаҳрида жойлашган СуперКритикал Материалс компаниясига денгиз сувидан уран ажратиб олиш технологиясидан тижорий мақсадларда фойдаланиш учун лицензия берди. Ушбу инновацион усул вазирликнинг миллий лабораторияларида ишлаб чиқилган бўлўп, эндиликда у саноат миқёсида татбиқ этилади. Бу қадам жаҳон энергетика бозорида ядро ёқилғасига бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур технология Тинч океани шимоли-ғатбий миллий лабораторияси (Пасифик Нортвест Натионал Лабораторй — ПННЛ) мутахассислари томонидан яратилган. У денгиз сувида эриган уранни махсус адсорбент материаллар ёрдамида йиғишга асосланган. СуперКритикал Материалс ушбу тизимни нафақат АҚШ ҳудудида, балки келажакда иттифоқчи мамлакатларда ҳам жорий этиш ҳуқуқини қўга киритди.
Океандаги чексиз захиралар
Компания ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон океанида тахминан 4,5 миллиард тонна эриган уран мавжуд. Бу қуруқликдаги барча маъум захиралардан бир неча баробар кўп демакдир. Шу пайтгача океан сувидан уран олиш лаборатория шароитида ўз исботини топган эди, бироқ жараённинг юқори таннархи ва саноат миқёсида кенгайтиришдаги қийинчиликлар унинг оммалашишига тўқинлик қилиб келаётган эди.ixbt.com маъумотига кўра, ушбу лойиҳанинг фаоллашиши АҚШда атом энергетикасига инвестициялар оқими кучайиши билан боғлиқ. Сунний интеллект (AI) технологияларининг ривожланиши, йирик маъумотларни қайта ишлаш марказлари (дата-сентерс) ва энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг ортиши электр энергиясига бўлган талабни кескин ошириб юборди.
Стратегик мустақиллик ва янги имкониятлар
Ҳозирги вақтда ядро энергетикаси соҳаси нафақат янги реакторларни қуриш, балки ёқилғани қазиб олишдан тортиб, уни бойитишгача бўлган бутун таъминот занжирини кенгайтириш вазифаси билан юзлашмоқда. СуперКритикал Материалс адсорбентлар кимёси ва материалшунослик соҳасидаги ютуқлардан фойдаланиб, технологияни иқтисодий жиҳатдан самарали қилишни режалаштирмоқда.Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу ёндашув фақат уран билан чекланиб қолмайди. Денгиз сувидан бошқа муҳим ва нодир материалларни ажратиб олишда ҳам ушбу услубни қўллаш мумкин. Бу эса АҚШнинг стратегик ресурслар бўйича импортга қарамлигини камайтиради ва ички таъминот занжирини мустаҳкамлайди.
Бироқ, лаборатория синовларидан тўлиқ саноат ишлаб чиқаришига ўтиш учун компания маҳсулот таннархини рақобатбардош даражага тушириши лозим. Шунингдек, технологиянинг кенг кўламли шароитларда узоқ муддатли самарадорлиги амалда тасдиқланиши талаб этилади. Агар ушбу мақсадларга эришилса, энергетика оламида янги давр бошланиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…