“Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильмида 53 йилдан бери ҳеч ким пайқамаган кинодаги хато аниқланди

Машҳур “Иван Василевич касбини ўзгартиради” комедиясида орадан 53 йил ўтиб, томошабинлар эътиборидан четда қолган кинолап аниқланди. Гап филмнинг якуний саҳналаридан бирида стол устида турган ханжар камера ракурси ўзгарганидан кейин ҳеч қандай изоҳсиз ғойиб бўлиб қолгани ҳақида бормоқда. Бу майда детал ярим асрдан ортиқ вақт давомида деярли сезилмаган бўлиб, филмни қайта кўрган томошабинлар уни ижтимоий тармоқларда муҳокама қила бошлашди.
Машҳур “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” комедиясида орадан 53 йил ўтиб, томошабинлар эътиборидан четда қолган кинолап аниқланди.
Гап фильмнинг якуний саҳналаридан бири ҳақида кетмоқда. Кадрда стол устида турган ханжар кўринади. Аммо камера ракурси ўзгарганидан кейин у ҳеч қандай изоҳсиз ғойиб бўлиб қолади.
Бу майда детал ярим асрдан ортиқ вақт давомида деярли сезилмаган. Фильмни қайта кўрган томошабинлар эса ушбу ҳолатни пайқаб, ижтимоий тармоқларда муҳокама қила бошлашди.
“Иван Васильевич касбини ўзгартиради” совет киносидаги энг кўп томоша қилинган комедиялардан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, ундаги айрим майда саҳнавий хатолар ҳали ҳам янги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
































Изоҳлар 0
…