Полициячи ёнаётган машинадан ҳайдовчини қутқарди (видео)

Полициячи ёнаётган машинадан ҳайдовчини қутқарди (видео)

АҚШнинг Техас штатида катта йўлда содир бўлган ёнғин вақтида автомобил ичида қолиб кетган ҳайдовчи полиция ходимининг тезкор ҳаракати туфайли омон қолди.

Воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келган полициячи аланга тобора кучайиб бораётганига қарамай, бир лаҳза ҳам иккиланмади. У автомобил эшиги очилмагач, ҳайдовчини эшик ойнаси орқали ташқарига чиқариб, хавфсиз жойга олиб ўтди.

Мазкур қутқарув жараёни полициячининг body-камерасига муҳрланиб қолган. Тарқалган видеода ходимнинг жасорати ва вазиятда тезкор қарор қабул қилгани кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эътироф этилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар