Болалигида "Дунёнинг энг гўзал қизи" сифатида танилган Тилан Блондо турмушга чиқди!

1 дақиқа ўқиш362
Болалигида "Дунёнинг энг гўзал қизи" сифатида танилган Тилан Блондо турмушга чиқди!

Болалигида "дунёнинг энг гўзал қизи" сифатида танилган франциялик модель Тилан Блондо мусиқачи ва диджей Бен Атталга турмушга чиқди. 25 ёшли моделнинг никоҳ маросими Парижда ёпиқ тарзда, яқинлар даврасида ўтказилди.

Бен Аттал актриса Шарлотта Генсбур ва режиссёр Иван Атталнинг ўғли ҳисобланади. У, шунингдек, таниқли бастакор Серж Генсбур ҳамда актриса Жейн Биркиннинг набираси.

Тўйдан кейин Тилан Блондо ижтимоий тармоқда маросимга айрим папараццилар рухсатсиз кирганидан норози бўлди. Уларнинг хусусий тадбирда олинган сурат ва видеоларни оммага тарқатгани моделнинг эътирозига сабаб бўлган.

Блондо бу кун ўзи ва турмуш ўртоғи учун шахсий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, тўйдан олинган лавҳаларнинг рухсатсиз эълон қилинишига қарши чиқди.

Тилан Блондо беш ёшидан буён моделлик билан шуғулланади. У етти ёшида "Вог" журнали учун фотосессияда қатнашганидан кейин "дунёнинг энг гўзал қизи" сифатида кенг танилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?