Машҳур турк актрисаси Эда Эже ит ҳужумига учраб шифохонага ётқизилди

Актриса Эда Эже Бодрумда мотоциклда ҳаракатланаётганида ит ҳужумига дуч келди. Ҳодиса натижасида унинг товон қисми жароҳатланган ва актриса тиббий ёрдам олиш учун шифохонага мурожаат қилган.
Эда Эже Бодрум давлат шифохонасининг тез ёрдам бўлимига олиб борилди. Шифокорлар унга керакли муолажаларни ўтказиб, жароҳатланган оёғини текширишди.
Тиббий ёрдамдан кейин актрисанинг умумий аҳволи яхши экани айтилди. Унинг шифохонада қолгани ёки уйига жавоб берилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…