Элдор Шомуродов: Месси ёки Роналду? Кутилмаган жавоб берди

Элдор Шомуродов: Месси ёки Роналду? Кутилмаган жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "Нима гап?" кўрсатувида футбол оламидаги энг машҳур саволлардан бири – "Мессими ёки Роналду?" деган саволга ўз муносабатини билдирди.

Футболчи бу саволга битта исмни танлаш қийинлигини айтиб, иккала футболчини ҳам юқори баҳолашини таъкидлади.

"Иккаласини ҳам танлайман. Чунки кўпчилик айтадиган фикрга қўшиламан: Месси — туғма истеъдод, Роналду эса меҳнат тимсоли. Шахсан менга Мессининг ўйинларини томоша қилиш кўпроқ ёқади. Лекин Роналдуни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Шунча йил давомида шу даражада ўйнашнинг ўзи жуда катта натижа. Менимча, унинг характери ва ўзига бўлган ишончи, яъни эгоси уни шу даражагача олиб чиққан", — деди Шомуродов.

Терма жамоа сардорининг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар унинг Месси ҳақидаги эътирофига эътибор қаратган бўлса, бошқалар Роналдунинг меҳнатсеварлигини алоҳида таъкидлаганини юқори баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар