Шаҳзод Султонов расман никоҳдан ўтганини маълум қилди (видео)

Шаҳзод Султонов ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлисларига қувончли янгиликни улашди. Актёр тўй олдидан ўтказиладиган муҳим маросим — никоҳ (ЗАГС) расман ўтказилганини маълум қилди.
Видеода ёшлар ФҲДЁ бўлимида расмий ҳужжатларга имзо қўйиб, бир-бирларига никоҳ узукларини тақишгани акс этган. Лавҳанинг якунида эса ушбу жуфтлик “Султоновлар оиласи” дея аталди. Бу уларнинг янги ҳаёт босқичи бошланганини ифодалайди.
Кадрлардан икки ёшнинг юзидаги самимий қувонч ва бахтни яққол кўриш мумкин. Улар учун бу кун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Актёр видеога қуйидаги таъсирли изоҳни қолдирган:
“06.06.2026 ЗАГС — шунчаки имзо эмас, бу бир умрга берилган ваъда. Энди 'мен' эмас, 'биз' деб бошланадиган энг гўзал ҳикоя бошланди. Севги, ишонч ва бахт билан қурилган бу оила доимо кулгу ва меҳрга тўлсин”.
1Изоҳларда мухлислар ва яқинлари ёш оилани табриклаб, уларга бахт, тотувлик ва узоқ умр тилаб илиқ фикрлар билдиришмоқда.





























Изоҳлар 0
…