BabyMohi турмуш ўртоғи ва қизи билан Анталияда дам олмоқда

Таниқли блогер BabyMohi турмуш ўртоғи ва қизи Ҳабиба билан Туркиянинг машҳур курорт шаҳри Анталиядаги дам олиш саёҳатидан илиқ лавҳаларни мухлислари билан бўлишди.
Блогернинг айтишича, бу сафар улар Анталиянинг энг нуфузли ва ҳашаматли ҳудудларидан бирини танлаган. У ернинг бетакрор табиати ва гўзал манзаралари оилани ҳайратга солганини таъкидлади.
BabyMohi ҳозирча курортнинг барча диққатга сазовор жойларини айланиб чиқишга улгурмаганини, яқин кунларда эса дам олиш жараёнидан янада кўпроқ фото ва видеоларни кузатувчиларига тақдим этишини маълум қилди.
Блогернинг оилавий саёҳати акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинмоқда. Кўпчилик изоҳларда уларга мазмунли ҳордиқ ва унутилмас дам олиш тилаган.






























Изоҳлар 0
…