Гулбаҳор Дадамирзаева қизини узатди

Гулбаҳор Дадамирзаева ҳаётида унутилмас кунлардан бири бўлди — актриса 5 июн куни қизини узатди. Мазкур тўй маросими кўтаринки руҳда, миллий анъаналарга бой тарзда ўтказилди.
Тўйда ўзбек кино ва санъат оламининг кўплаб таниқли вакиллари иштирок этиб, ёш келин-куёвга самимий тилакларини билдиришди. Меҳмонлар учун ташкил этилган дастур, куй-қўшиқлар ва қувончли лаҳзалар тадбирга алоҳида файз бағишлади.
Видеолавҳаларда келин-куёвнинг бахтли онлари, ота-оналарнинг ҳаяжони ҳамда меҳмонларнинг қувончи яққол акс этган. Айниқса, Гулбаҳор Дадамирзаеванинг самимий табассуми ва меҳрга тўла нигоҳлари бу кун унинг учун нақадар муҳим эканини кўрсатади.
Тўйхонадаги безак ва декорацияларга қараб, актрисанинг қизининг исми Мубина, куёви эса Абдулраҳмон экани ҳам маълум бўлди.






























Изоҳлар 0
…