“Ассалом, мундиал!” янги талқинда интернетни забт этди (видео)

Жаҳонгир Позилжонов ижро етган машҳур “Ассалом, мундиал!” таронасининг озарбайжонлик хонанда Айнур Юсифова томонидан куйланган янги талқини ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Мазкур қўшиқда ЖЧ–2026 мусобақасида иштирок етаётган Ўзбекистон ва Туркия терма жамоаларига бутун Озарбайжон халқининг самимий қўллови ифода етилган.
Жаҳонгир Позилжонов ижро этган машҳур “Ассалом, мундиал!” қўшиғининг озарбайжонча талқини ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мазкур қўшиқни озарбайжонлик хонанда Айнур Юсифова ижро этган бўлиб, унда ЖЧ–2026 мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон ва Туркия терма жамоаларига бутун Озарбайжон халқининг самимий қўллови ифода этилган.
Тарона қисқа вақт ичида интернет фойдаланувчилари орасида машҳурликка эришиб, кўплаб ижобий изоҳларга сабаб бўлмоқда. Тингловчилар қўшиқдаги илиқ кайфият, дўстона руҳ ва қардошлик туйғуларини алоҳида эътироф этишмоқда.
Ушбу ижро Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки нафақат мамлакатимизда, балки қардош давлатларда ҳам катта қизиқиш ва ҳаяжон уйғотаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Кўпчилик фикрича, бундай қўшиқлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.






























Изоҳлар 0
…