Аббосбек Файзуллаев голини бўлажак рафиқасига бағишлагани ҳақидаги видео тармоқларда қизиқиш уйғотмоқда (видео )

Аббосбек Файзуллаев голини бўлажак рафиқасига бағишлагани ҳақидаги видео тармоқларда қизиқиш уйғотмоқда (видео )

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Колумбияга қарши Жаҳон чемпионати баҳсида киритган голини оиласи ва бўлажак рафиқасига бағишлаганини айтди.

Учрашувдан кейинги интервьюда унга ҳазил тариқасида “Уйланиш вақти келдими?” деган савол берилди. Файзуллаев эса қисқа қилиб: “Тез орада”, — дея жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Аббосбек учрашувнинг 61-дақиқасида гол уриб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилди.

Натижа жамоамиз фойдасига ҳал бўлмаган бўлса-да, ушбу гол ўзбек футболи тарихидан муносиб ўрин олди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар