“Аладдин” таронаси премьераси: ВИА Мароканд мухлисларни сеҳрли оламга чорлайди (видео)

ВИА Мароканд жамоасининг “Аладдин” номли янги қўшиғи ва унга ишланган клип 19 июн куни YouTube платформасида тақдим этилди. Премьера қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини тортиб, ижобий фикрларга сабаб бўлмоқда.
“Аладдин” таронаси ўзининг сеҳрли оҳанги билан тингловчини гўё эртаклар оламига олиб киради. Ҳар бир нота худди учувчи гиламда юлдузли осмон узра саёҳат қилаётгандек таассурот уйғотади. Бу қўшиқ нафақат мусиқий асар, балки орзулар ушалиши, севги мўъжизаларга қодирлиги ва ҳар бир инсон қалбида ўз “Аладдини” яшаши ҳақидаги гўзал ҳикояни ифодалайди.
Қўшиқнинг сўз ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли бўлиб, у ўзига хос услуб ва мазмун билан ажралиб туради.
Ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу тарона илиқ кутиб олинмоқда. Изоҳларда мухлислар жамоага омад тилаб, уларнинг ижодини юқори баҳолашмоқда ва янги қўшиқни қайта-қайта тинглаётганини ёзиб қолдиришмоқда.






























Изоҳлар 0
…