Ҳижобсиз қўшиқ айтган эронлик хонанда қамчилаш жазосига ҳукм қилинди

Еронлик хонанда Парасту Аҳмадий ва унинг жамоасидаги 8 киши 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди. Қум шаҳридаги суд уларни 2024 йил декабр ойида жонли ефирда ҳижобсиз ҳолда “Аз Хооне Жаванане Ватан” қўшиғини куйлагани учун “бехаё ва ахлоқсиз контент” яратишда айбдор деб топди. Шунингдек, уларга 2 йил давомида Ерондан чиқиш ва ижодий фаолият билан шуғулланиш тақиқланди.
Эронлик хонанда Парасту Аҳмадий ва унинг жамоасидаги 8 киши 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди. Бунга хонанданинг 2024 йил декабрь ойида жонли эфирда “Az Khoone Javanane Vatan” қўшиғини ҳижобсиз ҳолда куйлагани сабаб бўлган.
Қум шаҳридаги суд уларни “бехаё ва ахлоқсиз контент” яратиш ва тарқатишда айбдор деб топган. Жазо сифатида уларга 74 дарра қамчилаш билан бирга, 2 йил давомида Эрондан чиқиш ва ижодий фаолият билан шуғулланиш ҳам тақиқланган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари бу қарорни танқид қилиб, Эрон қонунчилигида аёлнинг қўшиқ куйлаши жиноят эмаслигини, иш эса нотўғри талқин қилинганини билдиришган.






























Изоҳлар 0
…