Samsung Galaxy S26 Ultra экранидаги қизил тус муаммосини тан олди

Samsung Galaxy S26 Ultra екранида пайдо бўлаётган қизғиш тус муаммосини расман тан олди ва унинг аппарат қисмига алоқадор емаслигини билдирди. Компания носозлик екран калибрлаш жараёнидаги дастурий хатолик сабаб юзага келганини маълум қилди. Samsung расмий сервис марказларида кафолат муддатидан қатъи назар бепул такрорий калибрлаш хизматини кўрсатади ва бу иш мурожаат қилинган куннинг ўзидаёқ бажарилишини вада қилмоқда.
Samsung компанияси Galaxy S26 Ultra флагман смартфонлари эгалари дуч келган дисплейдаги ноодатий нуқсон юзасидан илк бор расмий баёнот берди. Охирги ҳафталарда фойдаланувчилар қурилма экранининг марказий қисмида қизғиш тусдаги тўғри бурчакли соҳа пайдо бўлаётганидан оммавий равишда шикоят қилишган эди. мазкур ҳолат технология оламида қизғиш муҳокамаларга сабаб бўлган ва харидорларни хавотирга солганди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, компаниянинг расмий баёноти Жанубий Кореядаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган Samsung Мемберс иловасида эълон қилинган. Samsung вакиллари мазкур носозлик смартфоннинг аппарат қисмига (темирига) алоқадор эмаслигини ва қурилма қисмлари шикастланмаганини алоҳида таъкидладилар.
Носозлик сабаби ва унинг бартараф этилиши
Ишлаб чиқарувчининг тушунтиришича, муаммога экран калибрлаш жараёнидаги дастурий носозлик сабаб бўлган. Ушбу техник хатоликни бартараф этиш мақсадида Samsung ўзининг расмий сервис марказларида бепул хизмат кўрсатишни йўлга қўйди.Қайд этилишича, такрорий калибрлаш ишлари смартфоннинг кафолат муддати тугаган ёки тугамаганидан қатъий назар амалга оширилади. Шунингдек, сервис хизмати мижозларга қулайлик яратиш мақсадида мурожаат қилинган куннинг ўзидаёқ бажарилиши вада қилинмоқда.
Масофавий янгиланиш ва келгуси режалар
Бироқ фойдаланувчилар сервис марказларига шахсан бориш мажбуриятидан тез орада озод этилиши мумкин. Компания ҳозирги вақтда нотўғри калибрлашни автоматик тарзда тўғрилаш имконини берувчи махсус дастурий янгиланиш устида қизғин иш олиб бормоқда.Янги дастурий таъминот чиқариладиган аниқ сана кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда. Янгиланиш тайёр бўлгач, фойдаланувчилар смартфонни сервисга олиб бормасдан туриб, масофавий тарзда муаммони бартараф этиш имконига эга бўладилар.
Samsung ўз баёнотида юзага келган ноқулайликлар учун мижозлардан расман узр сўради. Корхона вакиллари харидорларга энг яхши тажрибани тақдим этиш йўлида ҳаракат қилишда давом этишини ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирди.






























Изоҳлар 0
…