Кегейлида яна битта ноқонуний қурилма буздирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан судларнинг ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги қарорларининг ижроси жадаллаштирилмоқда.
Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 2024-йил 04-июль кунги қарорига асосан, Кегейли тумани, “Жузимбағ” ҚФЙ ҳудудига ўзбошимчалик билан қурилган, 10м х 8м ўлчамдаги умумий майдони 80 кв.м бўлган турар жой қурилиши учун мўлжалланган пойдеворни (фундамент) мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.

Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, жавобгар Х.Т. га ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бузиш учун 15 кунлик муддат берилган.
Берилган муддат ичида суд қарори талаби бажарилмаганлиги сабабли, ноқонуний қурилма жорий йилнинг 2 июль куни махсус техника воситалари ёрдамида мажбурий буздириб ташланган.































Изоҳлар 0
…