Президент ёш ихтирочи қизларни электромобил билан тақдирлади (видео)

Ўзбекистонда инновацион технологиялар соҳасида юксак натижага эришган бир гуруҳ иқтидорли қизлар Президент совғаси билан тақдирланди. Янги авлод автомобили лойиҳасини яратган жамоага Volkswagen русумидаги замонавий электромобил топширилди.
Мазкур жамоа жорий йилнинг апрель ойида Ёшлар инновация офиси кўмагида ташкил этилган "Келажак муҳандислари" халқаро фестивалида иштирок этиб, ўзининг инновацион ишланмаси билан ғолибликни қўлга киритган эди. Уларнинг лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, техник ечимлари ва замонавий ёндашуви алоҳида эътироф этилди.
Ёш муҳандисаларнинг ушбу муваффақияти муносиб рағбатлантирилди. Давлат раҳбари номидан уларга Volkswagen электромобили тантанали равишда топширилди. Мазкур мукофот ёшларнинг илм-фан, муҳандислик ва инновациялар соҳасидаги изланишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни янги марралар сари руҳлантиришга қаратилгани таъкидланди.






























Изоҳлар 0
…