Ёш кўринишга эга телебошловчи Дилдора Рустамова тўнғич қизини узатмоқда!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист, сухандон ва дубляж актрисаси Дилдора Рустамованинг тўнғич қизи Шаҳризоданинг фотиҳа маросими бўлиб ўтди.
Дилдора Рустамова бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди. У маросимдан видео эълон қилиб, қувончли хабарни кузатувчилари билан бўлишди.
"Асал қизим, ақлли қизим, чин бахтинг муборак бўлсин", деди Дилдора Рустамова.
Маълумот учун, Дилдора Рустамованинг икки нафар қизи бор. Уларнинг исмлари Шаҳризода ва Моҳимбону. Шаҳризода оиланинг тўнғич фарзанди ҳисобланади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…