Дурдона Қурбонова орзусидаги автомобилни харид қилди (видео)

Актриса Дурдона Қурбонова ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мухлислари билан қувончли хабарини бўлишди. Санъаткор янги автомобил харид қилганини маълум қилиб, янги машинаси билан тушган видеоларни ҳам эълон қилди.
Актрисанинг яқин дугонаси Зарина Йўлдошева ҳам Дурдона Қурбоновани ушбу харид билан самимий табриклаб, қувончли лаҳзаларни ўз кузатувчилари билан бўлишди.
Видеоларда актрисанинг янги машинадан мамнунлиги ва қувончи юз-кўзидан яққол сезилиб туради.
Мазкур хабар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари изоҳларда актрисани янги автомобили билан табриклаб, унга омад, хавфсиз йўллар ва янги харид муборак бўлишини тилаб кўплаб самимий фикрлар қолдиришмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…