“Жанимде” қисқа фурсатда мухлислар қалбидан жой олди (видео)

Хонанда Улуғбек Юлчиев мухлислари интиқлик билан кутган “Жанимде” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклип 17 июль куни соат 19:00 да санъаткорнинг расмий YouTube каналида премьера қилинди.
Хонанда янги ижод маҳсули ҳақида аввалроқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилган эди. Премьерадан олдин эълон қилинган қисқа видеолавҳалар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, янги қўшиқни кутаётганлар сонини янада оширди.
Премьера эълон қилинганидан сўнг “Жанимде” қисқа вақт ичида минглаб томошаларни йиғишга улгурди. Тингловчилар нафақат таронани, балки видеоклипдаги образлар, сюжет ва ижро услубини ҳам юқори баҳоламоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда мухлислар Улуғбек Юлчиевни навбатдаги ижодий иши билан самимий табриклаб, қўшиқни қайта-қайта тинглаётганликларини ёзишмоқда.






























Изоҳлар 0
…