Болливуд Шоҳруҳ Хонсиз бўлмайди: актёрга машҳур фильмлар давомидан таклифлар тушмоқда (видео)

Шоҳруҳ Хон “Қирол” фильми премьерасидан кейин ижодий танаффус қилишни режалаштиргани айтилмоқда. 60 ёшли ҳинд актёри навбатдаги съёмка ишлари билан банд бўлиб турган бир пайтда, унга яна бир нечта лойиҳадан таклифлар тушган.
Маълумотларга кўра, Каран Жоҳар актёрни “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” фильмининг иккинчи қисмига таклиф қилган. Фараҳ Хон эса Шоҳруҳ Хонни “Мен борман-ку” давомида кўришни истамоқда.
“Дон” фильмининг учинчи қисми масаласи ҳам ҳали ёпилмаган. Шоҳруҳ Хон бу лойиҳани рад қилгани айтилса-да, продюсерлар фильм давомини актёрсиз тасаввур қилиш қийинлигини билдирмоқда.
Яна бир таклиф режиссёр Санжай Лила Бҳансалидан келган. У янги фильмида бош роль учун Шоҳруҳ Хонни кутмоқда. Бу образ актёрнинг ўзи учун ҳам узоқ вақтдан бери хоҳлаган ролларидан бири экани айтилган.
Ҳозирча Шоҳруҳ Хон қайси лойиҳани танлаши аниқ эмас. Аммо бир нарса маълум: актёр танаффусга чиқиш ҳақида ўйлаётган вақтда ҳам Болливуд режиссёрлари уни янги фильмларда кўришни хоҳламоқда.































Изоҳлар 0
…