Миллий рақс ва замонавий услуб уйғунлиги: Ўзбекистон видеоси трендга айланди

Ижтимоий тармоқларда америкалик репер Future'нинг машҳур "Mask Off" қўшиғи фонида суратга олинаётган видеолар янги глобал трендга айланмоқда. Ушбу тренд доирасида дунёнинг турли мамлакатларидан ижодкорлар ўз юртининг маданияти, миллий қадриятлари ва диққатга сазовор масканларини замонавий кинематографик услубда намойиш этмоқда.
Энди мазкур трендга Ўзбекистон ҳам қўшилди. Видео муаллифининг айтишича, у грузиялик ижодкор Жеймс М. Фенвикнинг Грузия ҳақидаги ролигидан илҳомланиб, ўз Ватани ҳақида ҳам шунга ўхшаш видеони яратишга қарор қилган.
Роликда Ўзбекистоннинг ранг-баранг миллий либослари, нафис миллий рақслари, қадимий меъморий обидалари ва бетакрор миллий руҳ замонавий тасвирга олиш услублари билан уйғунлаштирилган. Тасвирлар қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг эътиборини тортмоқда.






























Изоҳлар 0
…