Шоҳруҳ Мирзо ва Ойшахоннинг туғруқхонадан дабдабасиз чиқиши эътирофга сазовор бўлди (видео)

Шоҳруҳ Мирзо ва Ойшахоннинг туғруқхонадан дабдабасиз чиқиши эътирофга сазовор бўлди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов оиласида қувончли воқеа юз берди. Санъаткорнинг катта набираси, актёр Шоҳруҳ Мирзо Абдуқундузов ва блогер Ойшахон илк бор ота-оналик бахтини ҳис қилди.

Ойшахон ушбу қувончли лаҳзаларни ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлишди. У туғруқхонадан чақалоғи билан уйга қайтган жараён акс этган видеони эълон қилиб, унга "Ма Шаа Аллоҳ" дея самимий изоҳ қолдирди.

Видеодан кўринишича, ёш ота-оналар фарзандини ортиқча дабдаба ва ҳашаматларсиз, содда, ихчам ҳамда файзли тарзда уйига олиб келишган. Айниқса, чақалоқни бобоси Муҳаммадали Абдуқундузов бағрига босиб, хонадонга олиб киргани тасвирланган лаҳзалар кўпчиликнинг қалбидан жой олди.

Яқинлари ёш оилани ушбу қувончли воқеа билан табриклаб, эзгу тилакларини билдиришди. Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатувчилар Шоҳруҳ Мирзо ва Ойшахонни илк ота-оналик бахти билан қутлаб, фарзандига соғлик, оиласига эса бахт ва тотувлик тилашмоқда.

Кўпчилик айнан уларнинг дабдабасиз, самимий ва камтарона тарзда чақалоғини кутиб олганини алоҳида эътироф этиб, бу ҳолатни ижобий баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ойшахон жорий йилнинг 30 июль куни ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар