Дурдона Қурбонованинг “таппи” ёпиштиришга урунгани акс этган видео тармоқларда барчани кулдирди! (видео)

Дурдона Қурбонованинг  “таппи” ёпиштиришга урунгани акс этган видео тармоқларда барчани кулдирди! (видео)

Шаҳзод Муродовнинг янги клипини суратга олиш ишлари давомида актриса Дурдона Қурбонова учун одатий бўлмаган ҳолат юз берди. Қишлоқ ҳаёти акс эттирилган саҳналардан бирида у биринчи марта "таппи"ни деворга ёпиштириб кўришга ҳаракат қилди. Бироқ актрисанинг уриниши муваффақиятли чиқмади.

Жараёндан олинган лавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, фойдаланувчилар бу ҳолатни қизғин муҳокама қила бошлади. Изоҳларда кўпчилик ҳазил оҳангида фикр билдирди. "Ҳамма нарсани қила оламан дегандингиз, буни эса уддалай олмадингиз", деган мазмундаги шарҳлар ҳам қолдирилди.

Мазкур кадрлар Шаҳзод Муродовнинг навбатдаги мусиқий лойиҳасига қизиқишни оширди. Клипнинг қачон тақдим этилиши ҳозирча очиқланмаган бўлса-да, хонанданинг мухлислари унинг премьерасини кутишмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар