"Йўқ мен постелсиз кириб келдимку": Жайрона унга қўйилган ноҳақ айбловларга кескин жавоб қайтарди

"Йўқ мен постелсиз кириб келдимку": Жайрона унга қўйилган ноҳақ айбловларга кескин жавоб қайтарди

Актриса Жайрона интервьюлардан бирида санъатга кириб келиш йўли ва ўзига нисбатан айтилган танқидлар ҳақида очиқ гапирди. Унинг таъкидлашича, шахсий тажрибаси ҳақида сўзлаганда фақат ўзи бошидан ўтказган ҳолатларни назарда тутган ва барча ижодкорлар номидан жавоб беришни истамаган.

Жайрона суҳбат олдидан бошқа ҳамкасбларининг интервьюларини кўриб чиққанини айтди. Шу орқали унга қандай саволлар берилиши мумкинлигини тахмин қилган. Интервью давомида актрисадан нега фоҳиша ролларини ўйнаш жонига тегмагани сўралган.

Актриса бу саволга жавоб берар экан, санъатда ўз ўрнини топиши анча йилларга чўзилганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, муайян таклифларга рози бўлмагани сабабли имкониятлари чекланган ва ўзини намоён қилиши қийин кечган.

"Менга қўнғироқ қилган режиссёрга ҳам айтганман: маҳоратимдан айб тополмайсиз. Таклифга рози бўлмаганим учун йўлим йилларга чўзилди. Одамларда санъатга фақат постель орқали кириш мумкин деган фикр пайдо бўлди. Йўқ, мен постелсиз кириб келганман", деди Жайрона.

Унинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар актрисанинг очиқ гапирганини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар унинг сўзларини кескин деб баҳолади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар