Туркияда ҳам ЗАГСдан ўтган Шаҳло Салаева куёвнинг оёғини босди (видео)

Туркияда ҳам ЗАГСдан ўтган Шаҳло Салаева куёвнинг оёғини босди (видео)

Хонанда Шаҳло Салаева интервюларидан бирида 4 апрель куни Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтганини маълум қилган эди. Кеча, 21 июль куни, жуфтлик Туркиянинг Трабзон шаҳрида иккинчи тўй маросимини ўтказди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда уларнинг Туркияда ҳам расман никоҳдан ўтгани акс этган. Лавҳаларда Шаҳло ва Вейсел никоҳ қайдномасига имзо қўйиб, бир-бирларига никоҳ узукларини тақаётгани ҳамда ушбу қувончли лаҳзаларни яқинлари билан нишонлаётганини кўриш мумкин.

Qora kostyumdagi soqolli erkak va oq ko'ylakdagi ayol birga turishibdi.

Тўй маросимида яна бир қизиқарли ҳолат кузатувчилар эътиборидан четда қолмади. Видеода Шаҳло Салаеванинг кулимсираган ҳолда Вейсел Дулгернинг оёғини секингина босгани акс этган. Бу лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўплаб фойдаланувчилар уни ўзбек тўйларидаги ҳазиломуз урф-одатлардан бири сифатида баҳолаб, жуфтликка бахт ва узоқ умр тилашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар